АСАРЛАР (I жилд)
Сирожиддин Саййид
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг (1958 й. т.) уч жилдлик Асарлар тўплами биринчи жилдига унинг “Руҳим харитаси”, “Салқин харсанглар кафтида”, “Севги мамлакати”, “Куйдим” ва бошқа китобларидан олинган шеърлар, “Жароҳат”, “Сўз ҳижрони”, “Саксонинчи йиллар”, “Тўполондарё билан хайрлашув”, “Таназзул” ва “Ном” достонлари, шунингдек “Биринчи сўз” номли насрий оҳангларда ёзган битиклари киритилди. Сўз йўли – оғир ва сермашаққат. Осон ҳаёт бўлмаганидай, шеър ва шоирлик йўли ҳам азоб ва синовларга тўлуғ. Шоирнинг илк ижодий паллаларидан бошлаб то етуклик фасли бошлангунга қадар салкам ўн беш йиллик “изланишлар, изтироблар, айрилиқлар ва соғинчлар” даврини ўзида мужассам этган мазкур биринчи жилд азиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди деган умидимиз бор. Сирожиддин САЙЙИД – “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев фармони билан “Очил эй гул, ки бўстон вақти бўлди” китоби учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Сирожиддин Саййид, АСАРЛАР (I жилд) — скачать в fb2, txt, epub или pdf
Читать «АСАРЛАР (I жилд)» онлайн
Метки: Сирожиддин Саййид
Рубрики: Поэзия
Комментарии ()